Испания кубоги. "Реал" илк учрашувда минимал ҳисобда зафар қучди
Bilolbek Imomov
Учрашув якунланди
Испания кубоги ярим финал босқичининг илк учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Ушбу беллашувда Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад" устидан кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. Тўқнашувдаги ягона голни 19-дақиқада бразилиялик ҳужумчи ҳисобланган Эндрик ўз ҳисобида ёздириб қўйди.
Маълумот ўрнида, жавоб беллашуви 1 апрелдан 2 апрелга ўтар кечаси соат 00:30 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Изоҳлар (0)