Испанияда Мбаппенинг “пўстагини қоқишяпти”

Ла Лиганинг 11-турида “Реал” ўз мухлислари кўз ўнгида ашаддий рақиби “Барселона”га мағлуб бўлганидан кейин мадридликлар танқид остида қолиб кетди.

Айниқса, мағлубиятнинг йирик кўринишда бўлгани, “Реал” етакчиларининг кутилган даражада ўйнай олмагани кўп танқид қилияпти.

Испаниянинг етакчи наршлари Килиан Мбаппега босим ўтказа бошлади. Буни қуйидаги маълумотлар орқали билиб олиш мумкин.

Marca:

 ПСЖнинг собиқ футболчиси ҳали ўзидан кутилаётган даражага чиқа олмабди. “Барселона”га каби рақибга қарши ўтказилган учрашувлар олдинга қадам ташлаш ва ўзини кўрсатиш учун жуда зўр имконият.

Мбаппе ҳеч бўлмаганда битта гол уриши керак эди. Лекин у аввалги йиллардек самарали ва қатъиятли ўйин кўрсата олмади.

AS:

Мадридликларнинг асосий юлдузи Мбаппе ўзи учун биринчи “эл класико”да ҳеч нарса қила олмади. Саккиз марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолганини ўйин унинг учун барбод бўлганини билдиради. Мбаппе рақиб қаршисида заиф кўринди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!