Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Исраэль Адесаньями ёки Шара Буллет?

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Богдан Гуськовнинг бўлажак рақиби жавоб берди

UFC собиқ чемпиони Роберт Уиттакер нигериялик Исраэль Адесанья ва россиялик Шарабутдин Магомедов ўртасидаги жанг учун ўз прогнозларини билдирди.

"Бу жанг менга ёқмаяпти. Лекин агар Исраэль Имавовга қарши жангдагидек ҳаракат қилса, техник жиҳатдан у Шарани бемалол юта олади.

Агар тўқнашув фақат "стойка"да кечса, Адесанья бу борада Магомедовга "мастер-класс" ўтаб беради. Фақат кайфият ва диққатни жанг охиригача сақлаб қолиши керак.

Менимча, бу қарама-қаршиликда асосий рақиб — Исраэльнинг ўзи. Мен аввалги Иззини кўришни истайман: тўлиқ тайёр, диққатини йўқотмаган ва юқори концентрациядаги Адесаньяни! Агар шундай бўлса, у Шарани тор-мор қилади. Бу жангда мен аниқ Исраэль Адесаньяга ишонаман", — деди Уиттакер.

Эслатиб ўтамиз, Исраэль Адесанья ва Шарабутдин Магомедов ўртасидаги баҳс 5 декабрь куни Ар-Риёдда "UFC Fight Night 295" турнирида ўтказилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ