Исроил Мадримовдан ИЙД ул-ФИТР табриги
Ahmadbek Eshmatov
Юртимизда,умуман олганда мусулмон оламида улуғ айём шукуҳи давом этаётган бир паллада, кўплаб спортчиларимиз ушбу муқаддас байрамни ҳорижда нишонламоқдалар. Шундай бўлсада, бевосита интернет тармоқлари орқали ушбу кун билан халқимизни муборакбод этишни ёдидан чиқарганлари йўқ.
Профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Исроил Мадримов 9 июнь тонгида Нью-Йорк шаҳридаги машҳур "Madison Square Garden" аренасида ўзининг учини жангини ўтказади. Рақиб анчагина тажрибали бўлган мексикалик Норберто Гонсалес бўлади. Мазкур жангга океан ортида тайёргарлик кўраётган боксчимиз юртдошларимизни улуғ ҳайит айёми билан муборакбод этди.

Изоҳлар (0)