"Истанбул Башакшеҳир"да ўйнаган футболчи 25 ёшида вафот этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркиялик футболчи Толга Календер 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси (TFF)нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

Расмий баёнотда футболчининг ўлими сабаблари очиқланмаган. 

Туркиянинг Aykiri  нашрининг ёзишича, Календер сўнгги пайтларда соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли шифохонада даволанган, у айнан шу ерда вафот этгани хабар қилинмоқда.

Толга Календернинг сўнгги жамоаси Туркиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Бандирмаспор” клуби бўлган. У бу жамоа шарафини 2024–2025 йиллар мавсумида ҳимоя қилган.

Футболчи профессионал фаолияти давомида “Истанбул Башакшеҳир”, “Адана Демирспор”, “Байрампаша” ва “Диярбакирспор” таркибларида ҳам майдонга тушган.

Расмий статистикага кўра, Толга Календер катта футболда жами 131 ўйин ўтказган ва 4 та гол муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!