Истомин ўзидан салкам 100 ўрин пастда турган теннисчига мағлуб бўлди
Ads

Айни кунларда Швейцариянинг Базель шаҳрида АТР туркумидан ўрин олган турнирнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси – Денис Истомин кеча саралашнинг илк босқичида испаниялик Марсель Граноллерсга қарши кортга чиқди.

1 соат 31 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда теннисчимиз АТР рейтингида ўзидан 88 поғона пастда турган теннисчига 6:7, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.