Италия грандлари ПСЖ футболчисига қизиқиш билдирмоқда

 

ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Гжегож Криховяк Италия грандларининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди, деб ёзади TMW.

Маълум бўлишича, айни вақтда польшалик футболчини “Милан”, “Рома”, “Интер” ва “Фиорентина” кузатиб бормоқда.

Криховяк ўтган йили “Севилья”дан ПСЖга ўтганига қарамай, у яқин орада Парижни тарк этиши кутилмоқда. ПСЖ унинг трансферига 33,6 млн евро сарфлаган.   

27 ёшли футболчи ўтган мавсумда Франция чемпионатининг атиги 11 ўйинида майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)