Италия терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин

Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио “Фламенго”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

La Gazzetta dello Sport тарқатган хабарга кўра Бразилия клуби 33 ёшли италиялик футболчини яқиндагина Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига кўчиб ўтган футболчиси Густаво Куэльяра ўрнига муносиб кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маркизио айни дамда эркин агент ҳисобланади. Унинг сўнгги жамоаси Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!