Иван Бошкович: "Натижага қарамай, ўйин сифатига эътирозларим етарли"

Cоcа Cоlа Суперлига 11-турида сафарда «Бухоро» клубини мағлуб этган «Сўғдиёна» клуби бош мураббийи Иван Бошкович ўйин сифати, ёшлар, Жасур Ҳасанов ва мураббийлар штаби ҳақида гапирди.

«Ўйин шундай тарзда кечишини билгандик. Кучли босим остида ўйнадик. Бу каби рақиб билан ўйинлар доим оғир кечади. Курашларга бой, қийин ва юқори савиядаги ўйин кўрдик. Шундай бўлса-да, бугун ғалабага эришдик. Натижага қарамай, ўйин сифатига эътирозларим этарли. Бизни қувонтираётган асосий жиҳат – учта ўйиндан бери дарвозамизни даҳлсизлигини сақлаб келяпмиз.

Асосийси – фундамент. Ҳимоя мустаҳкамлиги биз учун энг зарур омил. Ишлашда, изланишда давом этамиз. Бу жамоа билан кучли ва рақобатбардош жамоа қуришимизга ишонаман.

Соибов ва Ҳалилов сингари захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира оладиган ёшлар этарли. Жасур Ҳасановнинг жамоада борлиги эса мени қувонтиради. У билан бирга ишлаш ёқимли.

Жамоа мураббийлар штаби тажрибали ва ўз ишининг усталаридан иборат дея оламан. Улардан бири билан «Насаф»да бирга ишлаганман. Яна бир билан эса «Бунёдкор»да. Биз яхши жамоа қуришга бирга ҳаракат қиламиз”, - деди Бошкович.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!