Изоҳга тил ожиз: “Атлетико” ҳайратга тушди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси Антуан Гризманнинг ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилмаслигидан шокка тушди. Мазкур номга Муҳаммад Салоҳ, Криштиану Роналду ва Лука Модрич курашадиган бўлди.

“Изоҳга тил ожиз”, – деб ёзди “Атлетико” матбуот хизмати “Инстаграм”даги саҳифасига ва футболчининг кубоклар билан тушган суратини юклади.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ўтган мавсумда Европа Лигаси ғолибига айланди. Франциялик футболчи ушбу мусобақанинг 8 ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.  Ёзда эса Гризманн Франция термаси сафида Жаҳон чемпиони унвонига эга бўлди.