Жаҳон чемпионати. Аюбхон Набиев – вице-чемпион!
Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган таэквондо WТ бўйича XV ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўртинчи медалига эга чиқди. Йигитлар ўртасида -68 кг вазн тоифасида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилувчи Аюбхон Набиев мусобақа финалига қадар етиб келди.
Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз россиялик Исмаил Исмаилов билан жанг қилди. Афсуски, мазкур беллашувда Аюбхон россиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди, бироқ, шундай бўлса-да, Набиев ҳисобимизга кумуш медалини қўшиб қўйди.
Жаҳон чемпионатининг бешинчи кунги ҳолатига кўра, ҳисобимизда 4 та медал мавжуд: 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза.

Бу ҳақда Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Фикрлар