
Жаҳон кубоги. 1 апрель тонгида 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилади!
Хабарингиз бор, 31 мартдан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Илк кундан 3 нафар чарм қўлқоп усталаримизнинг жанглари ўрин олган. Учрашувлар Ўзбекистон вақти билан 1 апрель санасидан бошланади.
Қуйида жуфтликлар билан танишинг:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Небил Ибраҳим (Швеция) 03:00;
-70 кг: Иқболжон Холдаров - Дамиан Дуркач (Польша) 03:45;
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Алфред Коммей (Италия) 04:15;
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Натижалар билан бизнинг сайтда танишиб боришингиз мумкин.
Фикрлар