Жаҳонбахш Машариповга жавоб қайтарди: "Бизни Ўзбекистон билан солиштириш кулгили"
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон баҳси бўлиб ўтди.
Учрашув давомида бир нечта яхши имкониятлар бўлишига қарамай, дарвозалар ишғол қилинмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олишди. Меҳмонлар эса бир киши кам бўлиб қолишганди. Форслар сардори Алиризо Жаҳонбахш учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйлайманки, биз биринчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳам тўпни назорат қилдик ва гол уришга ҳаракат қилдик. 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин эса бироз қийналдик.
Сўнгги дақиқаларда 11 метрли жарима зарбасининг берилмаслиги кулгили бўлди. Ушбу вазиятни қайта-қайта кўрдик, ҳакам натижага таъсир қилди. Менимча бу ҳолатда 100 фоиз пенальти бор эди.
Эшитишимча, ўзбекистонлик футболчилар ўйин олдидан футболчиларимизнинг ҳолати ҳақида гапиришган. Икки терма жамоа ўйинчилари ўртасидаги фарқ жуда ва жуда катта, терма жамоада ҳам, футболчиларнинг клубини ҳисобга оладиган бўлсак ҳам.
Улар ҳали энди-энди Европанинг топ лигаларида ўйнамоқда. Бу таққослаш мен учун кулгили. Баҳсда 10 киши бўлиб қолдик. Шунда ҳам улар ғалаба қозона олмади. Уларнинг сифат ҳақидаги гаплари менга ғалати туюлди.
Албатта биз Эронда Қатарга қарши ўйнашни мақул кўрган бўлардик, афсуски бундай бўлмади. Ишончим комилки, кейинги беллашувда бугунгидан анча яхши ўйин кўрасиз. Осиё кубогида мағлубият учун аламимизни оламиз", - деди Алиризо Жаҳонбах "Varzesh3" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар
Oʻzbeklar bilan hazilllashma
Uzbek taygers