Жамшид Искандаровга Хитой клуби қизиқиш билдирмоқда
Ads

 

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандаров фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли футбол агенти Санъат Шарипов ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

- Хитойдаги манбаларга кўра, Хитой клубларидан бири Жамшид Искандаровга қизиққан ва футболчининг нархи 5 миллион АҚШ доллари эканлиги айтилган, - дея ёзади Санъат Шарипов.

Аммо ярим ҳимоячига Хитойнинг қайси клубидан қизиқиш бўлаётгани маълум қилинмаган.  

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Жамшид Искандаров “Пахтакор” билан БАА йиғинида иштирок этмоқда.