Жастин Гэтжи: Ҳабибни кимдир енга олишига ишонмайман

Америкалик аралаш жанг санъатлари устаси Жастин Гэтжи россиялик собиқ UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ҳақида фикр билдирди:

"Ҳабиб жуда ва жуда кучли. Партерда яхши ҳаракат қилади ва зарбаларга чидамли. Унга қарши жангда аниқ зарба йўллашга муваффақ бўлдим, аммо зарбам кучли чиққанига қанчалик амин бўлмай, унинг ҳолати ўзгармади. 

Унинг жеб зарбалари борган сари кучлироқ чиқа бошлайди. Юзингга қаердан зарба ёғилиб келаётганини сезмай ҳам қоласан. 

У билан яна жанг ўтказиш имкони туғилса, бошқача тактика билан ғалаба қозонишим мумкинми? Билмадим! Уни кимдир енга олишига амин эмасман", - деди Гэтжи. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар