Жасур хориждан таклиф олди!

Истеъдодли ёш футболчимиз Жасур Жалолиддиновни “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” жамоасига трансфер қилинишида асосий вазифани бажарган Юрий Белоус ҳамюртимизнинг келажагига оид маълумотларни берди.

Маълумки, “темирйўлчилар” билан беш йиллик шартномага имзо чеккан Жасурга пойтахт клубининг мураббийлар штаби бирорта учрашувда ўзини кўрсатиш учун имкон бермади. Октябрь ойининг ўрталарида “Тамбов” клубига ижарага берилган футболчимиз Россия премьер-лигасида ҳали ҳам дебютини нишонлагани йўқ.

49209152-e15d-11ea-bfd3-fa163e074e61_2

Куни кеча, тамбовликларнинг “Спартак”га қарши учрашувида ўзбекистонлик легионер ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Бу ҳолат журналистларнинг эътиборини тортди. Чунки, “Тамбов”нинг етакчи футболчиларини мазкур учрашувни бойкот қилгани боис, жамоа мураббийлари асосан захирадаги ўйинчилардан фойдаланди. Мухлислар айнан ушбу учрашувда Жасур Жалолиддиновнинг дебютини кўришга умид қилганди.

Журналистлар Жасур Жалолиддиновнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган Юрий Белоусдан вазиятга ойдинлик киритишни сўради.

- Жасур Жалолиддинов икки ҳафтадан бери ўз юртида. Шу сабабли, у “Спартак” билан бўлган ўйин қайдномасига киритилмади. Кетмаганида шу учрашувда ўйнаши аниқ эди, - деди Белоус.

- “Тамбов”нинг молиявий муаммолари Жасурга таъсир қилмаяптими?

Йўқ, умуман таъсир қилмади.

- “Локомотив” ҳамма харажатларни ўз вақтида тўлаяптими?

- “Локомотив” юқори даражадаги клуб, бу борада бирор муаммо йўқ. Улар Жасур тимсолида яхши сармояга эга бўлди. Улар тўғри йўл тутганига шубҳам йўқ. Кейинроқ вазият янада ойдинлашади.

- Жалолиддинов қишда “Локомотив”га қайтиши мумкинми? “Тамбов” ҳозир молиявий инқирозга юз тутган-ку.

- Бу савол “Локомотив” раҳбариятига берилиши керак. Бизда бошқа вариантлар ҳам бор. Жасурни олишни истаган клублар чиқяпти.

Қандай вариантлар бор?

- Одатда кўра, бунақа мавзуларда мақсадлар олдиндан ошкор қилинмайди. Ҳозирча, аниқ маълумотларни айтишга ҳали эрта.

- Таклифлар хорижданми ёки Россия премьер-лигаси жамоалариданми? 

- Россия клубларидан ҳам, чет элдан ҳам аниқ таклиф бор. Бу футболчи – Осиёнинг энг зўр иқтидорларидан, трансфер бозорида унга талаб катта.

- Ҳозир уни Россияга олиб келганингиздан афсусланмаяпсизми? Балки бошқа мамлакат чемпионатларида, ўзгача шароитларда, майдонга тушиш имкони кўпроқ бўлармиди?

- Яшайверайликчи, кўрамиз. Жасур ёш йигит, унинг ёрқин фаолияти ҳали олдинда.

EkTMZDiWAAERvpa_1

Жасур Жалолиддинов август ойида Россияга кетганидан бери фақат бир марта майдонга тушди. “Тамбов” клуби футболчимизни Россия кубоги доирасида 21 окбярь куни “Динамо-Брянск” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда 44 дақиқа ўйнатди. “Тамбов” ўзбекистонлик легионерни мавсум охиригача ижарага олган. Бироқ, Тамбов вилояти маъмурияти клубни молиявий таъминлашдан тўхтатгани боис, жамоада иқтисодий инқироз кучайиб бормоқда. “Тамбов” қишки танаффусдан кейин премьер-лига баҳсларидан чиқиб кетиши мумкин.

“Ўзбек Мессиси”ни Россияда алдашдими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
06/12/2020 23:57
Расвосини чикардидэ шу болани сарсон килиб
шу Белоус