Жавоҳир Синдаров: "АҚШ Блиц учун Варшавадан кўра омадлироқ бўлади, деган умиддаман!"
Рапид босқичининг 3-кунидан сўнг ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ўз партиялари ҳамда Блиц босқичидан кутилмалари ҳақида гапириб ўтди.
Лениер Домингезга қарши партия ҳақида:
"Ушбу партияда 6 дақиқага 1.5 дақиқа вақт устунлиги ҳамда тўлиқ ютуқли позицияга эга эдим. Бироқ шошиб қилинган битта юриш сабаб ғалабани қўлдан бой бердим. Бу жуда аламли бўлди, лекин ўйин тугагач, бундай вазиятларни тезда унута билиш керак."
Авондер Лианг устидан ғалаба ҳақида:
"Бу учрашув жуда силлиқ ўтди. Рақибим дебютдаёқ тактик имкониятларни ўтказиб юборди ва ҳ7ъдаги фили тузоққа тушиб қолди. Позицион устунлик эвазига якунда ғалабани осонгина расмийлаштирдим."
Блиц босқичи ҳақида:
"Умуман олганда, Рапид босқичи мен учун яхши якунланди. Шарлоттадаги ғалабамдан сўнг, АҚШдаги Блитс босқичи мен учун Варшавадагидан кўра омадлироқ бўлишига умид қиламан. Эртага максимал очколарни жамғаришга ҳаракат қиламан."

Фикрлар