ЖЧ-2018. Бентанкур таваллуд айёмида сариқ карточка олган 2-футболчи бўлди
Ads

Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси Родриго Бентанкур Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жанфранко Золанинг жаҳон чемпионатларидаги ноёб натижасини такрорлади.

Gracenote Live нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли “Ювентус” футболчиси ўз таваллуд айёми куни жаҳон чемпионатида сариқ карточка олган иккинчи футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Бентанкур кеча гуруҳ босқичининг сўнгги турида мезбон Россияга (3:0) қарши ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди.