"ЖЧ-2026": Танташев бошқарган баҳсда Франция Парагвайни мағлуб этди
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқич баҳслари давом этмоқда. Ушбу босқич доирасида Парагвай ва Франция миллий терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Мазкур беллашувда "учранглилар" кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол 70-дақиқада пенальтидан киритилди. Захирадан майдонга тушган Дезире Дуэ ишлаб берган 11 метрлик жарима зарбасини Килиан Мбаппе аниқ амалга оширди.
Эътиборлиси, учрашувни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Тантанашев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Шу тариқа, Дидье Дешам шогирдлари чорак финалда Марокаш миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- 1/8 финала
Парагвай
Тугаган
0
:
1
05.07.2026 02:00
Франция
- Kylian Mbappé 70'

Фикрлар