
ЖЧ. Зоиров финалда Амитга қарши жанг қилади
Екатеринбург мезбонлик қилаётган Бокс бўйича жаҳон чемпионати айни қизғин паллага кириб бормоқда.
Бундан бироз олдин -52 кг вазн тоифасида иккинчи финал жанги якунига етди. Унда қозоғистонлик Сакен Бебоссинов ҳиндистонлик Амитга қарши рингга чиқди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган жангда Амит ҳакамлар хулосасига кўра ғалаба қозонди.
Энди ҳиндистонлик чарм қўлқоп устаси ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров билан куч синашади.
Фикрлар