Жеко
Ads

“Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко “Реал” таклифини рад қила олган. Marca нашри тарқатган хабарга кўра, мадридликлар йил бошида босниялик футболчи билан музокаралар олиб борган.

Манбада ёзилишича, “Реал” рад жавобини олган ва Жеко “Рома”да қолишни маъқул кўрган. Шунингдек, қишда “Челси” ҳам Жеко билан шартнома имзолашга уриниб кўрган.

Жеко “Рома”га 2015 йили “Манчестер Сити”дан келган ва шу вақтга қадар 74 гол уришга муваффақ бўлди. У римликлар билан келишувни узайтиришга яқин турибди.