"Женоа" - "Милан": Матнли трансляция
Ушбу учрашувни сайтимизда матнли трансляция орқали кузатиб боринг.
Италия А Серияси 12-туридан ўрин олган "Женоа" - "Милан" баҳсини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90+5

Учрашув якунланди! "Милан" ҳамюртимиз 85 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бахсда қийинчилик билан дурангга эришди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90

Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90

Скамаккада голли вазият юзага келган эди, бироқ Доннарумма жамоасини қутқариб қолди.
- 87

Ҳозиргина майдонга тушган Радованович қоида бузди ва сариқ карточка олди.
- 85

Роландо Маран ҳамюртимизни заҳирага олмоқда: унинг ўрнига Иван Радованович майдонга тушди.
- 84

Рафаэль Леау қоидабузарлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 83

ГОЛ! Романьолининг пасини Калулу дарвозага йўналтирди ва ҳисобни тенглаштирди. 2-2!
- 78

Сандро Тонали майдонни тарк этиб, ўрнига Браҳим Диас майдонга тушди.
- 76

"Женоа"да яна 2 ўзгариш: Дестро ва Стураро ўрнига Скамакка ва Беҳрами ўйинга қўшилди.
- 75
"Россонерилар" ўйин темпини бир маромда ушлаб турибди.
- 72
"Женоа"нинг тезкор қарши ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.
- 68

"Женоа" сафида ўзгариш: Пьяца ўрнига Мелегони бахсга қўшилди.
- 65
"Милан" ўйинда устунлик намойиш этмоқда.
- 60

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гильоне узатган тўпни Дестро боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 57
"Женоа" тартибли ҳимояланишга ҳаракат қилмоқда.
- 54

Кастильехо сариқ карточка ишлаб олди.
- 53

ГОЛ! Давиде Калабриянинг узоқ масофадан берган зарбаси Перин дарвозасидан жой олди.
- 51
"Милан" тўпни назорат қилмоқда.
- 47

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жарима майдонига узатилган тўпни Шомуродов дарвозага йўллади. Доннарумма бир амаллаб қайтарди, Дестро эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
- 46

Иккигчи тайм бошланди.
- 45

Танаффус.
- 41
Жамоалар таймни шу тахлит тугатишга қарши эмасга ўхшайди.
- 38

"Милан" футболчисининг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячиларга насиб этди.
- 38

Энди Ребичда шунга ўхшаш вазият. Перин вазият қаҳрамони!
- 36
Дестро! Дарвозабон билан деярли бирга-бир чиққан футболчи ноаниқ зарба берди.
- 34

Дестро офсайдда қолиб кетди.
- 34
Кетма-кет 2 та бурчак тўпи миланликларга фойда келтирмади.
- 32
Тоналининг узатмаси йўлига сўнгги паллада ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
- 28
Дестро прессингда фаоллик намойиш этяпти.
- 27
Леаунинг жарима майдонига узатган тўпи йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 25

Романьоли сариқ карточка ишлаб олди.
- 25
Шу дақиқагача дарвозага йўлланган ягона зарба муаллифи миланликлар бўлиб турибди. Ўйин анча ёпиқ тарзда ўтмоқда.
- 22
Хаканнинг узатмаси анча хавфли чиқди. Аммо Перин ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.
- 21
Лерагер жарима майдони яқинида фол ишлатди. Орсато ҳуштагини чалди. Стандарт.
- 18

Пеллегрини қоидабузарлик учун сариқ карточка ишлаб олди.
- 17
Тонали олис масофдан шеригини тўп билан таъминлашга урунди. Аммо узатма ҳимоячиларга бориб тушди.
- 14
"Милан" тўпни назорат қилишда давом этмоқда.
- 12

Бурчакдан узатилган тўп миланликларга наф келтирмади.
- 11
Ребич жарима майдонига тўпни узатишга ҳаракат қилди. Аммо ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
- 8
Шомуродовнинг зарбасини Доннарумма қийинчилик билан қайтарди.
- 5
Чалханўглунинг юриши Перин томонидан тўхтатилди.
- 4
Ребичнинг узатмаси щтмади.
- 2
"Милан" тщпни назорат ыилиш орыали щйинни бошлади.
- 1

Ўйин бошланди.
- 0
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Серияси 12-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган "Женоа" клуби "Милан"ни қабул қилади. Ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади.

Изоҳлар (0)