Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Жервонта Девис фаолиятини якунлайдими? Унинг мураббийи аниқ жавоб берди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Америкалик таниқли боксчининг мураббийи шогирди ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Америкалик таниқли боксчи Жервонта Девиснинг мураббийи бўлган Кенни Эллис шогирди ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди. 

"Одатдагидек, булар сохта янгилик! Жервонта фаолиятини якунламоқчи эмас. У яна давом этади", - деб ёзган Эллис ўзининг Х (собиқ Тwиттер) саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг февралида профессионал боксдаги дебютини ўтказган Жервонта ҳозиргача 30 та ғалаба (28 таси муддатдан аввал) ва 1 та дурранг қайд этди. Бугунга қадар Девис мағлубият аламини тотмай келмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ