Жервонта Девис гаров эвазига қамоқдан озод қилинди
Аввалроқ, WBA чемпиони Жервонта Девис оиладаги зўравонлик ва одам ўғирлашга уриниш айбловлари билан ҳибсга олинганди.
Бугун пайдо бўлган маълумотларга кўра, Жервонта Майамидаги ахлоқ тузатиш муассасасига олиб кетилди ва "Майами-Дейд" округи судида 16 000 доллар гаров эвазига озод қилинди.
"Девис – чинакам жабрланувчи ва мен буни судда исботлашни интиқлик билан кутяпман. Бу ишда Жервонта билан содир бўлган воқеа унга қарши қўйилган дастлабки айбловлардан ташқарига чиқади", – дея боксчининг адвокати Саймон Стекелнинг сўзларини келтирди "Associated Press".
Фикрлар