"Жирона" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Жирона" Артём Довбикнинг ўрнига янги ҳужумчи сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Вариантлар орасида "Брага" аъзоси Абель Руис ҳам бор эди. Айни пайтда бу трансфер амалга ошишга яқин турибди.
Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар деярли келишувга эришиб бўлди. Каталонияликлар ушбу харид учун 8 миллион евро тўлайди. Яқин кунларда 24 ёшли страйкер Испания клуби таркибига келиб қўшилиши кутилмоқда.
Руисга Ла Лига бегона эмас. У "Барселона" тарбияланувчиси бўлган ва 2020 йили 8 миллион евро эвазига "Брага" клубига кўчиб ўтган. Якунига етган мавсумда Абель жамоаси таркибида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та голда иштирок этди.
Фикрлар