Жиру тўпурарлик бобида Зидандан ўзиб кетди
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ва Франция терма жамоаси форварди Оливье Жиру кеча бўлиб ўтган Ирландияга қарши ўртоқлик учрашувида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, ушбу гол 31 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 31-гол бўлиб тарихга кирди.

Gracenote Live тарқатган хабарга кўра Жиру терма жамоа тўпурарлари қаторида  Зинедин Зидандан ўзиб кетди. У бу борада фақатгина Давид Трезеге (34), Мишель Платини (41) ва Тьерри Анрилардан (51) ортда қолмоқда.