Жо Роган: "UFC қоидаларига ўзгартириш киритиш керак"
Ahmadbek Eshmatov
57 ёшли машҳур шарҳловчиси ажойиб таклиф билан чиқди.
57 ёшли машҳур шарҳловчиси Жо Роган UFC да вазн тоифаларини кўпайтириш ва улар орасидаги тафовутни камайтириш таклифи билан чиқди.
"UFC нинг эркаклар дивизионидаги вазн тоифалари бир-биридан 4,5 килограмм фарқ билан жойлашиши керак. Ҳозир, ўрта вазн ва ярим оғир вазн ўртасидаги тафовут 9 килограммни ташкил қилади. Бу унчалик ҳам тўғри эмас. Агар шуни ўзгартиришса, ажойиб иш бўларди", — дея Роганнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".
Маълумот учун, айни дамда UFC нинг эркаклар йўналишида 8 та вазн тоифаси мавжуд.
Изоҳлар (0)