
Жоан Гарсия "Барселона"нинг янги дарвозабони
"Барселона" клуби дарвозабон Жоан Гарсия трансферини эълон қилди.
Жамоа дарвозабон билан 2031 йилгача бўлган шартнома имзолади ва у учун 25 миллион евро тўлади. Маълумотларга кўра, Гарсия клубнинг биринчи рақамли дарвозабонига айланади.
Аввалроқ футболчи ўзининг Инстаграм тармоғидаги расмий саҳифасига "Эспаньол"ни тарк этаётгани ҳақида видеомурожаат жойлаган эди.
Фикрлар