Жоау Фелиш "Челси"дан нега кетганини тушунтирди
"Барселона" ва "Атлетико"нинг собиқ ҳужумчиси Жоау Фелиш Лондоннинг "Челси" клубидан Саудиянинг "Ан-Наср" жамоасига ўтиш қарори сабабини изоҳлаб берди.
Португалиялик футболчига кўра, у Лондонда ўзини яхши ҳис қилган ва клубдан норози бўлмаган, аммо асосий мақсади мундиалга тайёр ҳолда бориш бўлган.
"Менга Лондонда ҳаммаси ёқарди, бу яхши топ-клуб. Лекин ўша пайтда кетишга қарор қилдим, чунки жаҳон чемпионати олдидан мунтазам ўйнашни истардим. "Челси"да майдондаги вақтим кам эди. Шунинг учун шундай танлов қилдим, чунки мундиалга бориш мен учун энг муҳим нарса", — деди футболчининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирди.
Эслатиб ўтамиз, юлдуз ҳужумчи ўтган йил ёзида Саудия клуби сафига қўшилган эди.
Жорий мавсумда Жоау Фелиш 37 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол ва 15 та голли узатма муаллифи бўлди.
Фикрлар