TIGGO 2 PRO

Қирғиз Республикаси ва Эроннинг "Истиқлол" клуби ҳужумчиси Жоэль Кожо жароҳат олди. 26 ёшли ҳужумчи "Рафсанжон"га қарша учрашувда жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.

"varzesh3"нинг хабар беришича, МРТ натижаларига кўра, футболчи катта эҳтимол билан "Персеполис"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Клуб тиббиёт ходимларининг дастлабки ташхиси натижасига кўра,  Кожонинг тўлиқ тикланиши учун камида уч-тўрт ҳафта керак бўлади.

Демак, у "Шамс Азар" ва "Ар-Райян"га қарши ўйинларни албатта ўтказиб юборади ва 25 март куни бўлиб ўтадиган "Насажи Мазандарон"га қарши баҳсда ҳам майдонга чиқа олмайди. Унинг "Теҳрон дербиси"га қарши иштироки ҳам сўроқ остида қолмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
09/02/2025 16:00
Узбекистон билан Киргиз таркибида хам тушмасмикин.