Жорий мавсум ЕЧЛда кимлар энг кўп югурди?
Ads

“Шахтёр” клубининг икки нафар футболчиси Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида ўтказилган 8та баҳсда майдонда энг кўп югурган футболчилар учлигидан ўрин олди.

Бу борада “кончилар” ярим ҳимоячиси Фред 94 км 458 метр масофа билан биринчиликни эгаллаб турган бўлса, жамоанинг яна бир аъзоси Тарас Степаненко (89км 251 метр) учинчи ўринда қайд этилган.

Энг кўп масофа босиб ўтганлар учлигида шунингдек “Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ҳам бор. Испаниялик футболчи 691 дақиқа ичида 92км 253 метр масофа югурган.