Жозе Моуриньонинг ўзи ҳақидаги иқрорлари: Бу менинг табиатим
Ads

Ютуқ учун ўйин

Нафақат янги рақобат, балки янги мамлакат сабаб юзага келадиган муаммоларни ҳал эта оламанми?

Италия, Англия ва Испанияда ғолибликни қўлга киритиш учун ўта мослашувчанлик қўл келади. Баъзида шахсий фикрларга қарши бориб, жамоанинг ҳолати ва мусобақадан келиб чиқиб мувафаққиятга олиб борадиган тўғри йўлни танлаб олиш лозим. Ҳатто ижтимоий жиҳатдан келиб чиқиб ҳам ҳар бир ўйинчининг эҳтиёжлари, мақсадлари ва мотивларини тушунишингиз керак.

Мен бундай тажриба орттириш бахтига муяссар бўлдим. Шу сабабдан ҳозир янги мамлакат, янги мусобақада фаолият олиб боришдан бош тортмаяпман.

Мен фақатгина битта талаб қўяман. Мен учун бир нарса ҳаммасидан ҳам муҳим.

Ғалаба учун ўйнаш лозим.

Бу мен учун ўта муҳимдир. Кимдур менга 10 йилга мўлжалланган ажойиб, кутилмаган ва қойилмақом шартнома бериб, асосий мақсадни қуйидагича белгиласа: «жамоанинг асосй мақсади – жадвалнинг юқори қисмида қолиш. Агар сиз еттинчи, саккизинчи ёки тўққизинчи бўлиб жадвалдан ўрин эгалласангиз ажойиб бўлар эди».

Бу мен учун эмас.

Менга ютуқ учун ўзим ҳаракат қилишим керак бўлган лойиҳалар зарур. Мен ғолиблик учун курашаман. Ютиш ёки ютқазишим муҳим эмас. Бу менинг, футболчиларнинг ва жамоанинг муаммоси. Аммо мен учун босим остида ишлаш ёқади.

Бу менинг табиатим.

Айнан у 2004 йилда биринчи бор «Челси»га ўтишимга сабабчи бўлган. Ўша даврда клуб муваффақиятга эришиши учун бир неча қадам қолган эди холос – АПЛда иккинчи бўлиб мавсумни якунлаган ва ЕЧЛда ярим финалга чиққан эди.

Бироқ музейи совринларсиз ҳувуллаб турадиган бирор бир клуб бўлмаса керак. Шундай қилиб, олдимизда бир мақсад пайдо бўлди ва бу – «Челси» Англия чемпионатида ғолибликни қўлга киритиши эди.

Бу менинг менталитетимга тўғри келадиган машаққатли иш эканлигини ҳис қилдим.

Ғолиблик учун ўйин.

Бизнинг биринчи ўйинимиз «Манчестер Юнайтед»га қарши бўлди. Ҳеч қандай тўсиқларга қарамасдан ғолибликни қўлга киритишимиз муҳим эди. Агар сиз «бу мавсумда ютуқ бизники бўлади» десангизу, биринчи турдаёқ ўз уйингизда икки ёки учта жавобсиз тўп ўтказиб ғалабани бой берсангиз, бир қадам ортга ташлашингизга тўғри келади.

Биз кичик 1-0 ҳисоби билан ғолиб бўлдик. Олдинга бир қадам ташланди.

Ушбу баҳсда мавсумга қандай тайёргарлик қилганимизни кўрсатиб берди. Жамоа мен кўришни истаган барча ҳислатларни ўзида жамлаган эди: куч, тактик интизом ва жипслик. Энг муҳими ҳар бир ўйинга жиддий ёндашув. Буни мен «ҳаммаси бирда», яъни ўйинга бор кучингизни сарфлаш деб атайман. Ҳар бир дақиқа, ҳар бир сонияда ўзингизни ўйинга бағишлашингиз лозим.

«Юнайтед»га қарши ўйинда айнан шу томонларни ўзида мужассам этганини кўра олдим. Бу матч 900 дақиқа давом этса ҳам, ҳар қандай шароитда биз бу ўйиннинг ғолиби эдик.

Ўша мавсумда лиганинг сентабрь ойидаги энг олди жамоаси эдик. Ўшанда, ОАВ биз ҳақимизда шундай ахборот берган эди «улар Рождествогача синади». Ундан сўнг «улар Рождестводан сўнг йўқ бўлади». Ва ниҳоят «улар Пасхада йўқ бўлиб кетади» деганди.

Аммо биз ҳеч қачон синмадик. Биз йиқилмадик.

Баъзида, айниқса ҳозир, инсонлар ҳақиқатни яширишга уринишади деб ўйлайман. Ҳақиқат мен учун доим бир хил: энг муҳими – мақсадга эришиш. Айнан мен айтиб ўтган даврда мақсадимга эришдим – биз АПЛ ғолибларига айландик.

Бу шунчалик муҳимми?

Ха.

Биз фантастик футбол ўйнар эдик. Ҳимоя эса мукаммал эди. Шунингдек кўплаб голлар уришга муяссар бўлдик. Биз ажойиб жамоа эдик.

Биз енгилмас жамоа эдик. Бу дегани бизни ҳеч ким енга олмайди дегани эмас, балки биз ҳаммани мағлуб этардик.

Кейинги мавсум жудаям осон ва ёқимли бўлди, бошидан бу лига соврини бизнинг қўлимизда эканлигини хис қилар эдим.

Биз жуда кучли эдик. Жамоа қачон ҳимояга, қачон ҳужумга урғу бериш керак эканлигини жуда яхши биларди. Ҳар гал устунлик бизнинг қўлимизга тушар экан, ғалаба бизники эканлигини хис қилардик.

Биз рақобатчиларимиздаги қўрқув ҳиссини сезардик. Улар ҳужум қилишни исташар, аммо қўрқишарди, чунки биз уларни контратакада йўқ қилиб ташлашимизни яхши билишарди. Улар ҳимояланишни исташар, аммо ҳар қандай ҳужум Дидье Дрогба тўп сурган бир пайтда жуда хафвли эди. Шунингдек, агар стандартлар кўп бўлса, бизникилар гол уришини ҳам билишарди.

Бу жуда қизиқарли эди.

Кетаётганимда «Челси» мухлислари билан яхши алоқада ўрната олганимни ҳис қилдим. Бу яхшими, ёки ёмон, бир клубга борар эканман, ўз йўлимда катта масъулиятни ҳис қиламан. Бу худди бурчга ўхшайди.

Инсонлар олдидаги бурч. Нафақат клуб, унинг эгалари ёки футболчилар олдида, балки одамлар олдидаги бурч. Инсонларга ўзлари хоҳлаган нарсани бериш лозим. Буни ҳақиқатга айлантириш учун фақатгина яхши профессионал бўлиш кифоя қилмайди. Бунинг учун улардан бири бўлиш лозим.

Албатта, нафақат клуб, балки мухлислар истагини ҳам билиш зарур. Шунингдек уларнинг истагини амалга оширишга ҳаракат қилиш керак.

«Интер»га ўтганимда уларнинг Италия футболидаги ўрнини сақлаб қолиш менинг мақсадим эди. Бунинг учун титулни учинчи маротаба кетма-кет қўлга киритиш лозим эди. Шу билан бирга Чемпионлар лигаси ҳам муҳим ўрин касб этар эди.

Мақсадимнинг иккинчи қисмини амалга ошриш учун жамоани янги поғонага олиб чиқиш керак эди.

Биринчи мавсумда «Манчестер Юнайтед» бизни ЕЧЛдан чиқариб юборгунча керакли фурсатни кутдим. Мағлубиятдан сўнг клуб эгаларига ва спорт директорига «бу айнан бизга керакли вазият» эканлигини айтдим.

Биз ҳимоя вақтида ўй жарима майдонимизда ажойиб ўйин олиб борадиган жамоа эдик. Аммо доминантларга айланиш учун ҳимоя чизиғини 20 метрга кенгайтириш керак эди. Буни амалга ошириш учун бизга тезкор марказий ҳимоячи муҳим эди.

Ўша ёзда клуб амалга оширган вазифадарга – ақл бовар қилмас эди.

Баъзида оддийлик даҳолик, мураккаблик эса етарлича маҳорат етишмаслигидан далолат беради. «Интер»да Рикардо Карвальо каби ўйинчи йўқ эди ва биз идеал ечим топдик: Лусио. У тезкор. Ҳақиқатдан тез. У бизга айнан керакли нарсани бера олди.

Шундан сўнг биз майдон марказидаги тўп узатмаларига эътиборни кучайтирдик. У ерда ажойиб ўйинчиларимиз бор эди: Хавьер Занетти, Деян Станкович, Салли Мунтари. Бироқ биз бундада яхшироқ тўп суришимиз лозим эди. Шундай қилиб биз майдон бошқарувини қўлга олишга эриша олардик.

Бунинг учун бизга яна бошқа ўйинчи керак эди. Уэсли Снейдер биз учун ажойиб танлов бўлди.

Ёндашув соддалиги сабабли жамоа тез мослашди. Фақатгина А Серияда эмас, балки бутун Европа гигантларига қарши тура оладиган кучли жамоага айланиш учун етарлича имкон пайдо бўлди.

«Интер» Европа кубоги ёки Чемпионлар лигасида 50 йилдан бери ғолиб бўла олмаган эди. Ҳаттоки 1980- ва 1990 йилларда унинг таркибида дунёнинг энг сара ўйинчилари бўлса ҳам бу натижага эриша олмаганди. У ерда бузиб ташланиши лозим бўлган психологик девор мавжуд эди.

«Челси»га қарши плей-офф ўйини биз учун жудаям муҳим палла эканлигини ҳис қилдим. Биз «Стэмфорд Бриж»га келдик ва ғалаба қозондик. Шу дақиқадан бошлаб мухлисларимиз бизга ишона бошлади. Худди бизнинг жамоа ютуқни қўлга кирита оладигандек эди. Бу жамоага туртки бера олган он бўлиб қолди.

Психологик девор батамом йўқ бўлиб кетган пайт.

Чемпионлар лигасидаги ғалаба бизнинг фантастик ютуғимизга айланди. Албатта бу осон бўлмади, аммо бизнинг ажойиб жамоамиз олдимизга қўйилган мақсадга эришди.

Биринчи марта футбол жамоаларини анализ қилишни бошлаганимга 40 йил бўлди. Биринчи бўлиб дадамнинг клубидан бошладим, у пайтда мураббийлар штаби бугунгидай эмасди. Фақатгина мураббий ва унинг ягона ёрдамчиси.

Бугунгача кўп ўзгаришлар бўлди. Бироқ қанча вақт ўтмасин ўйиннинг фалсафий ёндашуви битта – қайси жамоа кўп гол урса, шу жамоа ғолибдир. Бу мен учун ўйиннинг энг муҳим қисмидир.

Бунинг кўп йўллари мавжуд. Менимча энг тўғри йўл – сизда мавжуд ўйинчилар ва сиз олиб бораётган ўйинда мақсадни тўғри қўя билишдир.

Кўпчилик ким тўпга кўпроқ эгалик қилса, ғалаба уникилигига ишониб қолган. Бироқ тўпга эгалик қилмай туриб ҳам ўйинни бошқариш мумкин.

Тўпга эгалик қилиш– ўзингизни баҳолашингизга таъсир эта оладиган куч. Кўпчилик мураббийлар бундан пиар ва имидж учун фойдаланадилар.

Аммо, тўпга эгалик қилган пайтда ўзини қулай ҳис эта олган жамоа, тўп қўлдан чиққан паллада ҳам қандай ўйнаш кераклигини билиши шарт.

Агар жамоа шунчаки ўйин олиб бориб, тўпсиз ҳимоялансаю, тўп уларга ўтса, уни қандай сақлаб юришни билмаса, уларнинг тақдири рақиб жамоа қўлига ўтиб кетади.

Мен учун идеал жамоа – ҳар қандай ҳолатда ҳам доминантликка эриша оладиган жамоадир.

Энг яхши мураббийларчи? Мукаммал бўлишингиз учун, менимча, уч нарса лозим. Биринчидан, академик таълим. Иккинчидан, тажрибангиздан келиб чиққан ҳолда ўйинни тўғри тушуна билиш. Сўнггиси: иқтидор.

Энг охиргиси – энг муҳимидир. Иқтидор сизнинг қонинггизда. У генетикага боғлиқ. У ДНКда мавжуд. Ё сизнинг иқтидорингиз бор, ёки йўқ.

Барчасига қарамасдан сизда иккиланиш мавжуд: ғолиб бўла оламанми?

Аммо менга ноаниқлик ҳисси завқ бағишлайди. Ҳар доим.

 

Манба: Sports.ru

Сандра Алиссон таржимаси