Кака: "Ювентус" Роналдуни сотиб олиб адашмади

Бразилиялик машҳур футбол юлдузи Кака собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Криштиану – дўстона йигит. “Ювентус” Роналдуни сотиб олиб тўғри қилди. У ўзидаги маҳорат билан ҳали узоқ йиллар дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб қолади”, - дейди Кака.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли португалиялик футболчи “Реал”даги 9 йиллик фаолиятидан сўнг “Ювентус”га ўтиб, туринликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!