Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Калверт-Льюин «Лидс» билан шартномасини узайтирди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Доминик Калверт-Льюин «Лидс» билан шартномасини 2029 йил ёзигача узайтирди.

«Лидс» ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин клуб билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

29 ёшли англиялик футболчининг «товуслар» билан янги келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ ОАВда Англиянинг яна бир клуби — «Манчестер Юнайтед» Калверт-Льюин хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсумда АПЛнинг 11 та учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Англия чемпионатининг 11 туридан кейин «Лидс» 17 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг еттинчи поғонасидан жой олган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ