Камавинга кам ўйин амалиётидан хафа
Эдуардо Камавинга Франция учун "Евро-2024"да кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан хурсанд эмас.
Камавинга 2023-24-йилда Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада ғолиб чиққан "Реал Мадрид"нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган, 46 ўйинда 2825 дақиқа ўйнаган, шундан 32 бошланғич таркибдан жой олган.
Бироқ, у Эврода Дидье Дешамнинг афзал кўрган Франция ярим ҳимоясида жой ололмади, Нголо Канте Аурелиен Чуамени ва Адриан Рабьо сабабли у захирада қолмоқда. Камавинга гуруҳ босқичида Австрия ва Полшага қарши ўйинда атиги 48 дақиқа ҳаракатланди. Шуни ҳам таъкидлаш керак. Камавинга Бельгия билан бўлиб ўтадиган учрашув асосий таркибига киритилиши кутилмаяпти.
"Бу мен учун ижобий натижа эмас. Кўп ўйнамаслигим мени хурсанд қилмаслиги аниқ. Биламан, бир кун вақтим келади.ЖЧдагидек, мураббий мендан финалда майдонга тушишимни сўрагандек, тайёр бўлишин керак. Энг муҳими, охиригача диққатни жамлаш", - деди Cамавинга.
Камавинга 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам чекланган ўйинга эга бўлди, икки марта майдонга тушди ва Франция финалга чиқди, аммо Аргентинага пеналтилар сериясида ютқазди. Ўша ўйинда Камавинга чап қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушган.
Фикрлар