Канада жаҳон чемпионатида бу "ишни" бажарган иккинчи жамоага айланди

Канада ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Марокашга (2:1) имкониятни бой бериб қўйди ва жаҳон чемпионатлари тарихида барча 6 та ўйинда мағлуб бўлган иккинчи жамоага айланди.

Канадаликлар мундиалнинг "F" гуруҳида Бельгия, Хорватия ва Марокаш терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди ва афсуски уларнинг барчасида мағлуб бўлди. Эътиборлиси, Канада бундан аввал фақатгина 1986 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган ва ўшанда ҳам худди шундай тарзда гуруҳнинг барча уччала ўйинида ҳам мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 1970 ва 1982 йилларда жаҳон чемпионатида иштирок этган Сальвадор терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатидаги барча учрашувларда мағлуб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!