Каннаваро: Январгача кутамиз
Ҳаммаси кейин ойдинлашади
Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқараётган «Олтин тўп» соҳиби Фабио Каннаваро А Серияда «Лацио» клубининг пешқадамлиги ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, жамоанинг қишки трансфер ойнасида қандай иш олиб бориши чемпионлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
«Мен Гаттузо учун жуда хурсандман. Кўпчилик унинг хориждаги ишини омадсиз тажриба, хатодек баҳолаган эди. Аслида эса у ҳам мураббий, ҳам шахс сифатида ўсди.
Умид қиламанки, у камида январгача жамоа бошида қолади. Қолганини эса қишки трансферлар кўрсатади – клуб уни қўллаб-қувватлаб, янги футболчилар олиб кела оладими, шуни кутамиз», – дея Каннаваронинг сўзларини fcinter1908.it нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда римликлар жамоасини харизматик мутахассис Женнаро Гаттузо бошқармоқда. У ўз вақтида Италия терма жамоасида Фабио Каннаваро билан бирга майдонга тушган собиқ жамоадоши ҳисобланади.
Изоҳлар (0)