Каратэ. Чирчиқда Ўзбекистон кубоги бошланди
Бугун Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида каратэ бўйича турли ёш тоифаларидаги мамлакат кубогига старт берилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, ушбу мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 1600 нафардан ортиқ спортчи ката ва кумите дастурларида ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мусобақа 2 октябрга қадар давом этади. Қайд этиш жоиз, бу орқали терма жамоа мураббийлар штаби декабр ойида пойтахтимизда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрланаётган спортчиларнинг ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олишади.
Фикрлар