Каролин Возняцки "Ролан Гаррос"да энг тезкор ғалабага эришди

BEPUL PROPAN

Париж шаҳрида ўтаётган турнирнинг аёллар ўртасидаги беллашувларда иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Ушбу босқичда даниялик Каролин Возняцки ва испаниялик Георгина Гарсия-Перес ўзаро рақобатлашди. Қарийб бир соат давом этган ўйинда Каролин рақибига бор йўғи битта геймни бой берди ва учинчи даврага йўл олди.

Энди у "Ролан Гаррос" мусобақасининг навбатдаги босқичда франциялик Ализе Корне ва Полин Парментье учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Comments

You must be logged in to commet!