Каролин Возняцкининг омадсиз кунлари давом этади
Ads
Даниялик теннисчи Каролин Возняцки Италия пойтахти Рим шаҳрида ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида иштирокини якунлади.
 
Каролин ушбу босқичда америкалик Даниэль Коллинзга қарши кортга чиқди. Учрашувнинг биринчи сетидан сўнг Возняцки 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди ва ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа иккинчи даврага чиққан Коллинз, навбатдаги босқичда испаниялик Гарбин Мугуруса билан рақобатлашадиган бўлди.