Карпин: "Ростов"да Шомуродовникидан ҳам юқорироқ нархга таклифлар бор

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин жамоадаги етакчиларнинг кетиши ва бошқа трансферлар ҳақида гапирди:

"Келинг, аниқлик киритамиз. Асосий футболчиларимиздан кимлар бизни тарк этди? Элдор Шомуродовни жуда яхши нарх эвазига қўйиб юбордик ва бу ҳолат клубнинг фойдасига ишлади. Ивелин Поповнинг ўзи бошқа жамоага ўтиш истагини билдирди. Чунки у ҳар бир учрашувда тўлиқ ҳаракат қилишни хоҳлайди.

Кейингиси - Бахтиёр Зайнутдинов. ЦСКА биз сўраган пулни беришни истамади. Биз ҳам уни қўйиб юбормадик. Бундан ташқари, 5-6 та жуда яхши таклифларимиз бор. Баъзилари Шомуродовнинг нархидан ҳам юқори, аммо биз уларни қўйиб юбормаймиз",-дея "Sport Express" нашри Карпин сўзларини келтирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!