Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Карвахаль қанча муддатга сафдан чиқди?

Яна бир жиддий йўқотиш

"Реал"нинг "Гранада"га қарши ўйинида жамоа ҳимоячиси Дани Карвахаль жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Текширувлар натижасига кўра, футболчи узоқ муддатга сафдан чиққан. 

"El Chiringuito" нашрининг хабар беришича, Карвахаль 3 ёки 4 ҳафта мадридликларга ёрдам бера олмайди. У Испания суперкубок учрашувлари ўтказилаётган пайтда майдонга қайтиши мумкин. 

Маълумот учун, "Реал"нинг айни пайтда жароҳат олиб, жамоага ёрдам бера олмаётган футболчилари етарлича. Гюлер, Милитао, Чуамени, Камавинга, Модрич, Куртуа ва Винисиуслар шулар жумлаcидандир. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ