
Карвахаль "Реал"нинг илк ғалабаси ҳақида гапирди
Кеча тунда “Реал Мадрид” Ла Лигада ўзининг юришини бошлади ва биринчи турда “Осасуна” майдонига сафар килди. Учрашув "қироллик клуби"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг “Реал” ҳимоячиси Дани Карвахаль жамоанинг мавсумдаги биринчи ғалабаси ҳақида гапириб ўтди.
"Биз яхши тайёргарлик кўрмаганлигимизни ва жамоамиз ҳали тўлиқ шакллангани йўқлигини билардик. Чидамлилик бироз етишмади ва бутун ўйин давомида юқори темпда ўйнаш қийин бўлди, лекин деярли қийналмадик . Асосийси уч очко олиш эди. Мавсумни яхши бошлаш муваффақиятнинг калитидир”,- деди испаниялик ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" 2-турда меҳмонда “Реал Овьеда” га қарши майдонга чиқади. Учрашув 25 август куни Тошкент вақти билан соат 00:30 да старт олади.
Комментарии