Касилья
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кико Касилья бу ёз жамоани тарк этмаслиги мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

31 ёшли посбонга қизиқиш билдирган «Севилья» ва «Эспаньол» жамоалари унинг юқори маоши сабаб ушбу трансфердан воз кечишган. Айтиш лозимки, Касильянинг айни дамдаги йиллик маоши 2,5 миллион еврони ташкил этади

Яна бир жиҳати, агар “Реал” Андрей Лунинни бошқа клубга ижарага бериб юборсагина Кико жамоада Навас ва Куртуадан сўнг учинчи дарвозабон бўлиб қолади.

Маълумотларга кўра Касильяга айни дамда Туркиянинг “Фенербахче” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.