Кавани ПСЖ рекордчисига айланиб олди

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани ПСЖ клуби тарихига ўз исмини ёздириб қўйди.

Кеча бўлиб ўтган “Монако”га (4:1) қарши Франция лига кубоги финалида Кавани дубл қайд этди ва жамоасига ғалаба олиб келди. Энди унинг ҳисобидан ушбу турнирда 12та урилган гол мавжуд. Уругвайлик футболчи бу борада парижликларнинг собиқ аъзоси Педро Паулетани (10та) ортда қолдиришга эришди.

Таъкидлаш керакки, бу мусобақада Златан Ибрагимович ва Анхель ди Мариялар ҳисобида 5тадан гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!