Кай Ҳаверц ҳам Германия терма жамоасидан кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия терма жамоаси футболчиси Кай Ҳаверц жароҳат олгани сабабли миллий жамоа ихтиёридан кетди. У Нидерландияга қарши Миллатлар лигаси учрашувининг 30-дақиқасида жароҳат олган. Баҳс 1:1 ҳисобида якунланган.

The Athletic хабар беришича, Ҳаверц «Арсенал» ихтиёрига қайтиб, тикланиш жараёнини клубда ўтказади. Унинг сон орқа мушакларидаги жароҳати қай даражада экани клубда аниқланади.

Аввалроқ Германия терма жамоаси таркибида «Бавария» ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала ҳам жароҳат олгани ва миллий жамоа ихтиёридан кетиши маълум бўлган эди.

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Германия 27 сентябрь куни Грецияга қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!