Каземиронинг янги жамоадаги маоши маълум бўлди
Бразилиялик машҳур футболчи Каземиро жорий мавсум якунида “Манчестер Юнайтед” клубини эркин агент мақомида тарк этди.
RTI нашри маълумотига кўра, тажрибали ярим ҳимоячи ёзда Лионель Месси ўйнаётган “Интер Майами” жамоасига бориб қўшилиш масаласини келиши қўйган.
Каземирога АҚШ клуби 2028 йилнинг охиригача давом этадиган шартнома беради ва ушбу ҳужжатга кўра, унги шу муддат ичида 70 миллион фунт стерлинг миқдорида хизмат ҳақи берилади.
Каземиро илгари узоқ муддат “Реал”да ўйнаган ва 2022 йилда “Манчестер Юнайтед”га 70 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 ўйин ўтказиб, саккизта гол урди ва икки голли узатма берди.
Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг қийматини саккиз миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар