Кьеллини: Роналдуни прессинг билан, Мессини ибодат билан тўхтатиш мумкин
Ads

“Ювентус” ҳимоячиси Жоржо Кьеллини замонавий ҳимоя, Месси ва Роналдунинг ўйин услуби ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Охирги йилларда ҳимоячиларнинг майдондаги ўрни қайта кўриб чиқилди. Ҳар бир ўйинчи учрашувда ўз ўрнини билиши керак деб ўйлайман. Тажриба сизга ўйинда камроқ хато қилишга ёрдам беради. Шуни айтишим мумкинки, рақибни, жамоаларни ва аниқ футболчиларни кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

Криштиану Роналдуни қай тарзда тўҳтатиб бўлади деб сўрасангиз? Мен шундай жавоб қайтарардим, уни прессингда ушлаб туриб, ўнг оёғи билан тўпни тепишга йўл қўймаслик керак. Мессини эса, фақат ибодат қилиб тўҳтатиш мумкин, -дея ҳимоячининг сўзларини келтиради Football Italia нашри хабар бермоқда.