Кэмерон Норрининг омади келиб қолди
Ads

Лион шаҳрида АТР мусобақалар тақвимидан жой олга "Open Parc Auvergne-Rhône-Alpes Lyon" турнирининг иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Ушбу босқичда германиялик теннисчи Максимилиан Мартерер британиялик Кэмерон Норрига қарши кортга чиқди ва 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа зафар қучган Норри чорак финалда америкалик Жон Иснера ва молдовалик Раду Албот учрашуви ғолиби билан куч синашадиган бўлди.

Sports.uz