Кетма-кет 10 та жангда муддатидан аввал ғалаба қозонган ўзбек ўғлони !
1993 йил Андижонда туғилган ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев 2019 йилда Борис Мирошниченкодан мағлуб бўлганидан сўнг 11 та жанг ўтказди ва ушбу баҳсларнинг 10 тасида муддатидан олдин ғалаба қозонди. Яьни ушбу жангларнинг барчаси 1-раунддаёқ якунланган. Қизиқарлиси, хамюртимиз 5 тасида сабмишшин, 5 тасида нокаут орқали рақибларини енган.
Фақатгина 11 май куни ўтказилган "UFC on ESPN 56" турнирида Хоакин Баклидан учралган мағлубият Нурсултоннинг ажойиб юришини бузиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Рўзибоев 26 октябрь куни "UFC 308" да Ринат Фахретдиновга қарши октагонга кўтарилиши керак эди, аммо юртдошимизнинг жарохати боис бу жанг қолдирилди.
Фикрлар